Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи жавобгарликдан қочиб қутилмади

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи жавобгарликдан қочиб қутилмади

18 ноя 2022
3 402
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бизнес-омбудсман девонига Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Business” МЧЖни тадбиркори ўтказилган солиқ текширувидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан МЧЖ фаолиятида ўтказилган сайёр солиқ текшируви билан боғлиқ ҳужжатлар текшириш ўтказишдан олдин Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилмаганлиги аниқланган.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига кўра тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи А.С.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Ш.Эшимов томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжати талаблари тўғри талқин қилинган ҳолда мансабдор шахс А.С.га нисбатан жарима жазоси қўлланилган. Қашқадарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан А.С.га нисбатан жарима жазоси бекор қилиниб, маъмурий иш ҳужжатлари қўшимча суриштирув ўтказиш учун Бизнес-омбудсман девони ходимларига қайтарилган.Ушбу қарор юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Олий судга кассация шикояти тақдим қилинди.

Олий суднинг ажрими билан А.С.ни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи апелляция қарори бекор қилиниб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Ш.Эшимов томонидан солиқ органи мансабдор шахси А.С.га қўлланилган жазо ўз кучида қолдирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: