Қашқадарёга мобиль маммограф келтирилди
Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалига махсус жиҳозланган тиббий автомашина - мобиль маммограф келтирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
"Бу воҳамиз аҳли учун қувончли янгилик,- дейди филиал директори Азамат Шарипов. Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги "Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида келтирилган бу ноёб махсус автомашина орқали воҳамиз ҳудудлари бўйлаб скрининг текширувлари ўтказиб, 45-65 ёшли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш имконига эга бўлдик".
Статистикага кўра, жаҳонда ҳар ўн аёлдан бирига мазкур хасталик хавф солиши мумкин. Даволашнинг мураккаблиги ва вақт ўтказиб юборилганида имконсизлиги туфайли ҳам у ҳалигача бедаво дард сифатида қабул қилинади. Бироқ маммоскрининг орқали хасталикни илк даврида аниқлаш 95 фоиз ҳолларда уни даволашни кафолатлайди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қаршида навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди
Бу сафар эр хотинига бир буйрагини берди.