Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабз туманида енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
Шаҳрисабз туманида енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
22 ноя 2022
1 391
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда фуқаро Ф.С. (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унинг транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги юзасидан ИИБ органларида тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича танишлари орқали енгилроқ жазо тайинлатиб бериш эвазига 3 100 АҚШ доллари ва 23 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Ф.С. ўз ихтиёри билан ушбу олган пуллари ҳисобидан 500 минг сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштириган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.