Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Қашқадарёда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

25 окт 2022
1 600
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Р.М. фуқаро М.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: