Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманида яна ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Қарши туманида яна ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

08 авг 2022
1 584
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди

Тадбирда фуқаро А.И. “Кўчкак” қишлоғи ҳудудидан аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини фуқаро А.га 105 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: