Қашқадарёда 38 ёшли аёл ўз онасини сўйиб ташламоқчи бўлди
Жорий йилнинг 4 август куни Қашқадарё вилояти Касби тумани Боғариқ маҳалласида 38 ёшли аёл ўз онасини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда "Nasafnews" мухбири хабар бермоқда.
Аниқланишича, туманнинг Боғариқ маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган А.Х. 1954 йилда туғилган онаси И.Б. билан тортишиб, онасининг бўйин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг, она Касби тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
"Nasafnews" тўплаган маълумотга кўра, ўз онасига ҳужум қилган 38 ёшли аёл асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ҳисобда турган. Воқеа содир бўлишидан аввалроқ шифохонада даволаниб чиққан. Қўшимча қилинишича, ҳозирда аёл яна мажбурий тартибда асаб-руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Косонда "Матиз" ва Комбайн иштирокида содир бўлган ЙТҲда 28 ёшли эркак вафот этди
23 ёшли ҳайдовчи оғир аҳволда.