Косонда "Матиз" ва Комбайн иштирокида содир бўлган ЙТҲда 28 ёшли эркак вафот этди
11 июль куни Косон тумани ҳудудида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди, яна бир киши оғир аҳволда. Бу ҳақда "Nasafnews" хабар берди.
Маълум бўлишича, шу куни "Матиз" русумли машина ҳаракатланиб келаётган Комбайннинг тагига кириб кетган. Оқибатда "Матиз"да йўловчи сифатида кетаётган 1994 йилда туғилган фуқаро А.Н. вафот этган. Машинани бошқарган 1999 йилда туғилган ҳайдовчи И.Б. ҳозирда Косон тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 27 ёшли эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осди
Марҳумнинг қайнотаси билан тортишуви бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.