Бош саҳифа » АВТО » Қаршида «Зил» ва «Нексия» иштирокида содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Қаршида «Зил» ва «Нексия» иштирокида содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

16 июн 2022
3 187
АВТО
Қарши шаҳрида 16 июнь куни «Зил» ва «Нексия» автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 05:30 атрофида Боғобод МФЙ ҳудудидаги «Шаршара» чойхонаси олдидаги чоррахада юз берган. Аниқланишича, «Зил-130» юк машинаси чоррахадан қайрилиб олаётган вақтида «Нексия» автомобили билан тўқнашган.

Воқеа оқибатида шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай енгил машина салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Н.Ў. вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: