Деҳқонободда автомобилни сел оқизиб кетди
Деҳқонобод тумани Тоғайтемир маҳалласи ҳудудида оқиб ўтувчи сойда сел енгил автомобилни оқизиб кетди. Бу ҳақда «Nasafnews»га Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 2022 йил 5 май куни соат 16:00лар атрофида содир бўлган.Аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича туман қутқарув бўлимига хабар келиб тушмаган.
Бироқ, соҳа вакиллари томонидан воқеа жойи ўрганилганда, ВАЗ 2106 енгил машина Деҳқонобод тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро А.Ў га тегишли экани маълум бўлди. Машина маҳаллий аҳоли ёрдами билан селдан чиқариб олинган.Рўй берган вазият оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва аҳоли хонадонларига зарар етмаган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қаршидаги «заправка»да ёқилғи ташувчи «Бензовоз» ёниб кетди
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Чироқчида содир бўлган сел тошқинлари ҳақида расмий маълумот берилди
Қишлоқнинг 60-сонли мактаб ҳудудини ўраб турган 15 метр масофадаги чегара деворларига зиён етган.
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига тиқилди
Қонун ҳаммага тенг.