Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузорда 18 ёшли қиз пичоқлангани айтилмоқда

Ғузорда 18 ёшли қиз пичоқлангани айтилмоқда

25 июн 2022
4 055
МАҲАЛЛИЙ

Ғузор тумани Пастқовчин қишлоғида 24 июнь куни 2004 йилда туғилган Д.М. ўз уйининг олдида пичоқ орали жароҳатланган ҳолда топилган. Ҳозирда номаълум шахслар томонидан пичоқлангани гумон қилинган қиз шифохонада даволанмоқда. Унинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Воқеа ҳақида  маҳалла масъулларидан маълумот олган  «Nasafnews» мухбирининг ёзишича, қиз ўз жонига қасд қилган бўлиши ҳам мумкин.

"Қиз жароҳат олгандан сўнг, бақириб яқинларини чақирган. Унга оила аъзолари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган", - дейди воқеа ҳақида маълумот берган манба.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: