Қамашидаги фермер хўжалигининг суғориш ҳавзасида 25 ёшли ва 13 ёшли қизлар чўкиб ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 7 август куни Қамаши тумани Савсантепа маҳалласи ҳудудида жойлашга "Ғаллакор пахта толаси" фермер хўжалигида қурилган томчилатиб суғориш ҳавзасига 2 нафар қиз чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда "Nasafnews" мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2009 йилда туғилган қиз Ф.Р. ҳавзадан сув олмоқчи бўлган ва ҳавзага тушиб кетган. 1997 йилда туғилган қиз Н.М. эса унга ёрдам бераман деб чуқурга тушган. Аммо ҳавзанинг остида ўрнатилган целлофанга ўралиб қолиб, иккала қиз ҳам чўкиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
"Nasafnews" мухбирининг тўплаган маълумотига кўра, вафот этган қизлар Қамаши тумани Бобуртепа маҳалласида истиқомат қилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди
Унинг мурдасини омбордан қидиришмоқда.
Косонда "Матиз" ва Комбайн иштирокида содир бўлган ЙТҲда 28 ёшли эркак вафот этди
23 ёшли ҳайдовчи оғир аҳволда.
Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
У маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимида ишлар эди.