Муротжон Азимов сенатор ҳам бўлди
Қашқадарё вилояти театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма мажлис кун тартибига битта – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига вилоятимиздан бўшаб қолган ўрин учун Сенат аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.
Шундан келиб чиқиб, Сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтди. Сайловда барча демократик талаблар асосида ҳар бир иштирокчининг ўз хоҳиш иродасини эркин ифода этиши учун қурилган кабиналар орқали яширин овоз бериб, бюллетенлар сайлов қутисига ташланди.
Саноқ комиссияси белгиланган тартибда номзодларга берилган овозларни санаб чиқиб, натижаларни эълон қилди. Сайлов натижаларига кўра, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди. Мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими лавозимига расман тасдиқланди
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.