Қашқадарёда ўтказилган маҳалла раиси сайловлари ҳақида муҳим маълумотлар эълон қилинди
Қашқадарё вилоятида 2022 йилги сайлов натижаларига кўра, сайланган 813 нафар фуқаролар йиғинлари раисларининг 697 нафари (85,7 фоизи) олий, 116 нафари (14,3 фоизи) ўрта махсус маълумотга эга. Уларнинг 569 нафари (70 фоизи) биринчи маротаба сайланди, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раисларидан 43 нафари (5,3 фоизи) аёллар, 27 нафари (3,3 фоизи) эса халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларидир.
Шундан 8 нафари (1 фоизи) 30 ёшгача, 181 нафари (22,3 фоизи) 30-40 ёшда, 253 нафари (31,1 фоизи) 40-50 ёшда, 292 нафари (35,9 фоизи) 50-60 ёшда ҳамда 79 нафари (9,7 фоизи) 60 дан юқори ёшдадир.Сайловларда жами 253 минг 492 нафар вакил иштирок этиши белгиланиб, шундан 190 минг 272 нафари (75,1 фоиз) иштирок этди.
Вилоятдаги 22 та бошқа мамлакатлар билан чегарада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳарбий соҳадан хабардор, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган, қўшни давлатлар қонунчилиги ва фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидаларини биладиган, турли миллат ва дин вакиллари ўртасида обрў-эътиборга ҳамда аҳолини сафарбар эта олиш кўникмаларига эга бўлган шахслар сайланишига эътибор қаратилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчида ЙПХ ходимлари машинасини ўраб олиб, жанжал кўтарган фуқаролардан 3 нафари қамоққа олинди
Бугун ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув жараёни акс этган видеолавҳалар тарқалди.
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.