Анъана давом этаётир. Муротжон Азимов ҳам депутат бўлди
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди. 2022 йил 15 май куни бўлиб ўтган сайловда 53-Қутчи сайлов округидан номзод Азимов Муротжон Бердиалиевич Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига депутат этиб сайланди.
Бу ҳақида Қашқадарё вилоят сайлов комиссиясининг жорий йил 16 май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида"ги қарорида маълум қилинди.Азимов Муротжон Бердиалиевич 1976 йил Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. Айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда, дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими лавозимига расман тасдиқланди
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи
Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокимлиги биносини безатмоқчими?
Муротжон Азимовга ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони тақишди
Кўкрак нишонини вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедовлар тақиб қўйган.