Финляндиянинг дунёга машҳур компанияси Қаршида қўшма корхона очади
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Финляндиянинг дунёга машҳур "Solar Finland" компанияси билан видеоконференция тарзида музокара ўтказди. Музокара натижаларига кўра, 2023 йилгача Қарши шаҳридаги эркин иқтисодий зонада "Ўзбек-Фин" қўшма корхонаси иш бошлайди.
Ҳозирда "Solar Finland" компанияси маҳсулотларини Ўзбекистон бозорида танитиш мақсадида вилоятдаги 1 та мактаб ва 1 та шифохона биносига қуёш панеллари ўрнатиш бўйича "пилот лойиҳа"ни амалга ошириш, 1 та маъмурий бинони тижорат асосида тўлиқ муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қоплайдиган қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, мазкур компаниянинг қуёш панеллари энг сўнгги инновацион ечимларга асосланиб, қуёш энергиясидан самарали фойдаланади ва энг муҳими энергия самарадорлиги бўйича жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади.