Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Муротжон Азимов Эрон элчиси билан гаплашди

Муротжон Азимов Эрон элчиси билан гаплашди

06 май 2022
826
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Ўзбек ва Эрон халқлари азалдан дўст биродар бўлиб, давлатларимизнинг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда икки давлат раҳбарлари муҳтарам Шавкат Мирзиёев ва муҳтарам Иброҳим Раисий томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Эрон Ислом Республикасининг юртимиздаги элчиси Ҳамид Наййирободий жанобларини қабул қилди. Суҳбат давомида икки томонлама инвестицион муҳит ва дўстона ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ғузорда иш бошлаган полимер ишлаб чиқариш ва Табриз ҳамда Қарши шаҳарлари ўртасидаги биродарлик келишувлари муҳокама қилинди. 

Маълумот ўрнида, Табриз шаҳри губернатори воҳамизга келиши, Қарши шаҳар ҳокими бошчилигидаги делегация Эрон давлатига бориши кутилмоқда. Табриз Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган йирик иқтисодий марказ ҳисобланади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: