Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президент селекторида Китоб туманида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига электр энергияси тежалгани ҳақида сўз борди

Президент селекторида Китоб туманида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига электр энергияси тежалгани ҳақида сўз борди

10 июн 2022
935
МАҲАЛЛИЙ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда айтилишича, Китоб тумани «Янгиобод» массивидаги жами 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда.

Қайд этилишича, қуёш сув иситиш тизимлари ҳисобига 4 миллион киловатт соат электр иқтисод қилиш мумкин. Бу – йилига 2 миллиард сўм дегани.

Вилоят ҳокимларига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатишни назарда тутиш топширилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: