Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборакда шифокорларни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар 12 суткага қамалди

Муборакда шифокорларни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар 12 суткага қамалди

08 апр 2022
1 482
МАҲАЛЛИЙ
Бугун, 8 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилган.
Судда туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокорларини ҳақорат қилгани, жамоат тартиби ва осойишталигини ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлиги учун ҳуқуқбузар Ш.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди  раиси Алишер Қаххаров хабар қилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: