Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқарони алдаган шахслар фош бўлди

Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқарони алдаган шахслар фош бўлди

06 апр 2022
1 003
МАҲАЛЛИЙ
Фуқаро Ш.Aбдурахманов ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида пул маблағига эга бўлган “содда мижоз”ларни топади ва  юридик манзилга эга бўлмаган “Nasdaq Unique Finance” номли хорижий компанияга 1000 AҚШ доллари сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтиради.

Қашқадарё вилоят прокуратураси маълумотига кўра, молиявий пирамида ташкил қилган бу гуруҳ 231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд. сўм маблағини ўзлаштирганлиги фош этилди.

Судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: