Биз ҳақимизда

Биз учун ҳар бир инсон манфаати устун!

Қашқадарёда интернет журналистикасидан унумли фойдаланган биринчи ахборот сайти «Nasafnews.uz»нинг ижодкорлари ўз ваколати доирасида вилоятдаги барча муаммоларни ўрганмоқда.

Қашқадарёдаги энг сўнгги воқеа-ҳодисаларни холис ёритиш, шу билан бирга, озгина бўлса-да воҳадошларимизнинг корига яраш, уларнинг мурожаатлари асосида сифатли журналистик суриштирув мақолаларини тайёрлаш мақсад қилинган.

Таҳририят жамоаси бугун таълим ва мактабгача таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ тизими, маҳаллалардаги долзарб муаммолар, жойларда ечимини кутаётган масалалар, спорт ва футбол янгиликларини энг биринчилардан бўлиб етказиб бормоқда.

Маълумот учун, «Nasafnews.uz» ахборот сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 1250-сонли гувоҳнома билан электрон ОАВ сифатида 2018 йил 26 августда давлат рўйхатидан ўтказилган.