Китоб ҳокими бирданига 3 нафар ўринбосарига ҳайфсан берди. Ўринбосарларни прокуратура текширган

Китоб тумани ҳокими

Китоб тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Оманов Абдишукур Овчиевичга, Китоб тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт  ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Эргашев Зафар Исмоиловичга, Китоб тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаропов Ойбек Олимовичга Ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокими Алишер Закировнинг 14 март куни тегишли қарорлари қабул қилинган.


Мазкур қарорларга Китоб тумани прокуратурасининг «Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида»ги тегишли тақдимномалари асос қилиб олинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here