МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи МИБ ходимини болта билан урган раисга қандай жазо кўрилганини айтди

1084

Ёдингизда бўлса, шу йилнинг январь ойида Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюроси ходимини болта билан жароҳатлагани ҳақида хабар қилинганди. Бугун Қарши шаҳрида ўтказилган журналист ва блогерлар иштирокидаги матбуот анжуманида маҳалла раисига қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилди, деб ёзади «Nasafnews» мухбири.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Одил Паяновнинг айтишича, Касби тумани «Хўжақарлиқ» МФЙ раиси Б.Қиличовдан давлат фойдасига солиқ қарзи ва давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича унинг хонадонига борилганида қарздор Б.Қиличов ижро ҳаракатларида қатнашаётган давлат ижрочиси А.Нафасовни қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни болта билан уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 19 июль куни Б.Қиличовга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди томонидан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи 2021 йилнинг шу даврига нисбат МИБ ходимига куч ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар 5 та ҳолатда кузатилганини айтди.

«Шундай ҳолатлардан яна бири Шаҳрисабз шаҳрида ҳам содир бўлди. Қарздорлик ундириш учун автомашинани олишга борганда, машинани беришдан бош тортиб, ходимларимизни судраб, машинани ҳайдаб, бостириб ўтиб кетган» , – дейди Одил Паянов.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here