Юртбошимизнинг одилона сиёсатларини яна бир ёрқин намунаси сифатида, янги йил байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан муҳим қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, воҳамиздаги 134 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартномалари билан боғлиқ харажатларига қарийб 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратилди.