Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Агар биз ишлаганимизда ишсизлик камайган бўларди”, — Қашқадарёда илк бор хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари аҳолига мурожаат билан чиқди. Ҳоким ўринбосари ютуқ ва камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди

“Агар биз ишлаганимизда ишсизлик камайган бўларди”, — Қашқадарёда илк бор хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари аҳолига мурожаат билан чиқди. Ҳоким ўринбосари ютуқ ва камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди

05 мар 2023
1 809
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Касби туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулилайло Тугалова амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ахборот берди.

Унда маҳалла фаоллари, ОАВ, жамоатчилик вакиллари ва туман сектор раҳбарлари иштирок этди. 

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан тизимли ишлаш билан бир қаторда ижтимоий дафтарларга кирмаган, эътиборга муҳтож бўлган эҳтиёжманд аёллардан 97 нафарининг уй-жойининг том қисми туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан шиферлаб берилган бўлса, 53 нафар боқувчиси бўлмаган хотин-қизларнинг уйлари ҳомийлар томонидан таъмирлаб берилди. 35 нафарига эса янги уй-жойлар қуриб берилди. Бу кўрсатилган ёрдамлар туфайли 185 нафар хотин-қизлар яхши шароитларга эга бўлган уй-жойларда яшаш имкониятига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамасининг 737-сонли қарорига асосан эса 27 нафар эҳтиёжманд, нотурар ва яшаш шароитига эга бўлмаган жойларда яшаётган, боқувчисини йўқотган хотин-қизларни уйли қилиш мақсадида бошланғич тўловларини  субсидия  асосида тўлаб бериш ва мослаштирилган уйларга жойлаштириш чоралари ҳам кўрилмоқда", - дейди туман ҳокими ўринбосари. 

Касби тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари жамоатчилик олдида амалга оширилаётган ишлар билан биргаликда соҳада йўл қўйилган камчиликларни ҳам маълум қилди. 

"2022-йилга эътибор берадиган бўлсак, ишлаш имкониятига эга бўлган хотин-қизлар 2091 нафарни ташкил қилган бўлса, 2023-йил ҳатлов натижасига кўра, 4142 нафарни ташкил этди. Бу нимани ҳисобидан деган савол туғилади. Биз ишлаган давримизда йўл қўйган камчиликларимиз натижаси. 

Хотин-қизларимиз мавсумий ишга жалб этилди, деб "Аёллар дафтари" ни "ёпиш" га ҳаракат қилганмиз. Энди ҳар бир аёлни хонадонида ўтириб касаначиликка жалб этиб даромад топишини, субсидия билан таъминлаш, тадбиркорликка ўқитишимиз ва иш ўрнига эга қилишимиз шарт", - дейди Гулилайло Тугалова ўз нутқида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: