Кўкдала тумани ҳокими ўринбосарлари таништирилди
Чироқчи тумани негизида ташкил қилинган Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевга кимлар ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида маълумот берилди.
Барно Дўстов — Кўкдала тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи;
Ўктам Абдураҳимов — Кўкдала тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
Самар Серкаев — Кўкдала тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;
Маъруф Пирназаров — Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи;
Давронбек Аллаев — Кўкдала тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари;
Наргиза Хушвақова — Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.