Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузор ҳокимининг биринчи ўринбосари ишламагани учун жаримага тортилди

Ғузор ҳокимининг биринчи ўринбосари ишламагани учун жаримага тортилди

16 май 2022
2 756
МАҲАЛЛИЙ
Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов биринчи ўринбосарини жазолаш ҳақида қарор чиқарди.

Маълум бўлишича,Туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Худайқулов Лазиз Эшқуватовичга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўринбосар иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида ижро этилишини таъминламаган ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари устидан назоратни сусайтириб юборганлиги айтилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: