Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёлик 38 нафар ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Президент совғалари топширилди

Қашқадарёлик 38 нафар ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Президент совғалари топширилди

23 дек 2023
880
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Боланинг биргина табассуми дунёни бахтга, қувончга тўлдиради. Унинг табассуми ва хурсандчилигини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Президент Шавкат Мирзиёев барча соҳалар қатори, етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу масалани давлат сиёсати даражасига кўтарди.

Биргина, Президентнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда ҳам Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойлар билан таъминланиб, тавсия асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлигида вилоят сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида ана шундай хайрли ишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарёда яшовчи ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 38 нафарига Президент совғалари – янги хонадонлар калитини торпширди.

Вилоят раҳбари ёшлар қалбига улашилган қувонч Президентнинг уларга бўлган меҳри ва алоҳида эътибори эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Янги йил байрамини ўз уйида нишонлаш бахтига эга бўлган болалар кўнглидаги бир олам қувонч ҳақида сўзлар экан, Президентга миннатдорчилик билдириб, келажакда юрт тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшувчи шахс бўлиб етишиш асосий мақсадлари эканлигини таъкидлашди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: