Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов қашқадарёлик хотин-қизлар учун муҳим қарорни имзолади

Муротжон Азимов қашқадарёлик хотин-қизлар учун муҳим қарорни имзолади

22 авг 2024
760
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, 136 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартномаларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланади.

Бу қарор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшлар учун катта имкониятлар яратади. Кўплаб талаба қизлар молиявий қийинчиликлар сабабли олий таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин эди, лекин вилоят ҳокимининг бу ташаббуси уларнинг келажакда юқори малакали мутахассис бўлишлари учун йўл очади.

Мазкур қарорда вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира маблағлари ҳисобидан 136 нафар талаба қизларнинг тўлов шартнома суммасини тўлаб бериш билан боғлиқ харажатлар учун вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасига 698 миллион 185 минг сўм маблағ ажратилиши кўрсатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: