Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда вояга етмаган 203 нафар шахсларга нисбатан 163 та жиноят иши кўрилган

Қашқадарёда вояга етмаган 203 нафар шахсларга нисбатан 163 та жиноят иши кўрилган

18 дек 2025
80
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ вояга етмаганлар деганда 18 ёшга тўлмаган шахслар тушунилади. Жиноят қонунчилигида вояга етмаганларнинг жавобгарлиги, уларга нисбатан жазо тайинлашнинг алоҳида тартиби белгиланган.  Бироқ вояга етмаган шахслар орасида жиноят содир этилилиши

Суд статистикасига кўра, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари томонидан вояга етмаган 203 нафар шахсларга нисбатан 163та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шахс сони 3тага, иш сони 12тага ёки 7,9 фоизга ошган.

Жазо тайинлаб, айблов ҳукми чиқарилганларнинг 93 нафарига ёки 60,3 фоизига озодликни чеклаш, 36 нафарига ёки 23,3 фоизига жарима, 23 нафарига ёки 14,9 фоизига озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 2 нафарига ёки 1,2 фоизига мажбурий жамоат ишлари жазолари тайинланган.

Судланганларнинг 14 нафарини муқаддам судланганлигидан тегишли хулоса чиқармасдан қайта жиноят содир қилганлар ташкил қилган.

• 2 та жиноят иши бўйича 4 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қўлланилган.

• 5 та жиноят иши бўйича 11 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.

• 31 та жиноят ишлари бўйича 32 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари ярашувга асосан тугатилган.

Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 69 нафар шахс унча оғир бўлмаган, 63 нафар шахс ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 60 нафар шахс оғир ҳамда 11 нафар шахс ўта оғир жиноятларни содир қилишган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: