Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 7-синф ўқувчиси машина бошқариб кетаётганда ЙПҲ ходимлари томонидан тўхтатилди
Қашқадарёда 7-синф ўқувчиси машина бошқариб кетаётганда ЙПҲ ходимлари томонидан тўхтатилди
13 май 2025
70
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий йил 5 май куни ЙҲХБ ходимлари рейд жараёнларини олиб бораётган вақтда “Некция” русумли автомобилни 7-синф ўқувчиси вояга етмаган А.Н бошқариб юрганлик ҳолати аниқланиб, ушбу транспорт воситаси тўхтатилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати "Nasafnews"га маълум қилди.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан вояга етмаган усмирнинг отасига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, тегишли чора кўрилган. Таҳлилларга қараганда вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар томонидан жами 69 та автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳолати аниқланган.
Шундан 39 та автомобиль, 4 та мотоцикл ва 26 та скутер ва мопедни ўзбошимчалик билан ҳужжатсиз бошқарган вояга етмаганларнинг ота-онасига чора кўрилган.