Ярим яланғоч кийимдаги қиз ўзбекистонликларни об-ҳаво маълумоти билан таништирди

3489

Ижтимоий тармоқларда ярим яланғоч кийимдаги қизнинг об-ҳаво маълумотларини ўқиб бергани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди. 

Ўзгидромет Республикада аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли орган ва ишончли маълумотларнинг расмий манбаии ҳисобланишини шунингдек, барча ахборот узатувчи тармоқларда эълон қилинадиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинаётганда асосий манба – Ўзгидромет таъкидланиши кераклигини таъкидлайди. 

Қолаверса, Ўзгидромет маркази об-ҳаво маълумотларини етказишнинг шакли хусусида ҳам тўхталиб, очиқ кийимларда омма олдида чиқишда этика қоидаларига амал қилиш зарурлигини айтиб ўтган.

“Бу каби об-ҳаво маълумотларининг берилиш шакли бошловчиларнинг дикторларнинг ташқи кўринишига келсак албатта фикримизча бу оддий этика қоидаларига риоя қилиниши керак. Бу жиҳатни кузатиш ёки унга баҳо бериш тегишли мутасадди ташкилотларга ҳавола”, – дейилади марказ муносабатида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here