Қашқадарёда оёғини машина ойнасидан чиқариб юрган йўловчи сабаб ҳайдовчи жаримага тортилди

570

2021 йилнинг 18 июль куни Қарши – Шаҳрисабз автомобиль йўлида 70 E 582 PA рақамли «Нексия» русумли машина ҳайдовчисининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи оёғини машина ойнасидан чиқариб юрди. Бу ҳолат вилоятдаги фаол блогер ва журналистларнинг танқидига учраб, турли хабарлар тармоқларда тарқалди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълумот беришича, «Нексия» ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (ҳайдовчи транспорт воситасини ҳаракат вақтида, йўловчи томонидан тана қисми салондан чиқариш) билан айбланиб, унга нисбатан Чироқчи туман ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори Х.Нуралиев томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Маълум бўлишича, Чироқчи туманининг «Чимқурғон» маҳалласида яшовчи «Нексия» ҳайдовчи Т.Х.га 245 минг сўмлик жарима белгиланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here