«Иккаласини ҳам айби бор». Яккабоғ ҳокими матбуот котибининг блогерга нисбатан қилган қўполлиги ҳақида фикр билдирди

366

Кеча Яккабоғ туманида амалга оширилган ишлар билан журналист ва блогерларни таништириш мақсадида пресс-тур ташкил қилинди.
Пресс-тур доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилиб, Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ОАВ ходимларининг саволарига жавоб қайтарди.

Учрашувда қатнашган «Nasafnews» мухбири туман ҳокимининг матбуот котиби блогернинг телефонини тортиб олиб, иш фаолиятига тўсқинлик қилгани, бу хатти-ҳаракатга ҳокимнинг муносабати қандай экани билан қизиқди.

«Авваламбор, иккаласини ҳам айби бор. Бу ерда иккаласи ҳам бир-бири билан яхши муносабатда бўлмасдан ҳар-хил шов-шувга сабаб бўлди. Энди мен буни ижобий баҳоламайман. Ўзига ҳам айтдим. Иккаласи ҳам ёш йигит», – дея фикр билдирган ҳоким.

Ҳоким блогерларнинг айрим мавзулар юзасидан нохолислиги ҳақида тўхталар экан, кўтарилган мавзуларни жойига бориб ўрганганда, айрим маълумотлар ижтимоий тармоқларга нотўғри берилганига гувоҳ бўлгани ҳақида гапирди.

Шунингдек, туман ҳокими «Бир ёки иккита нотўғри материаллар билан республикага, миллатга баҳо бериш керак эмас», – дея қўшимча қилди ва матбуот котибининг хатти-ҳаракатини баҳолади.

«Бу нотўғри хатти-ҳаракат. Мана ўзига ҳам танбеҳ берганман. Чақириб айтганман, «нотўғри қилибсан, муносабатни яхшилаш бўйича узр сўра» деб айтганман»,- дейди мавзу юзасидан туман ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилниг 25 июнь куни Яккабоғ туманидаги янгиликларни ёритиб борувчи блогерлардан бири Элмурод Одил туман ҳокимининг матбуот котиби томонидан тўсқинликка учраганди. Матбуот котиб Ш.Ҳасанов «Сен холис ёритмайсан»,  деб блогернинг қўлидан телефонни тортиб олганди.
Шундан сўнг, Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Авлаев 1 июль куни Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи номига блогер устидан шикоят қилиб, ариза ёзганди.

Мавзуга доир: Яккабоғ тумани ҳокимлигининг биноси йўқлиги маълум қилинди (Видео)

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here