Қашқадарё вилоят махсус комиссиясининг ахбороти билан қатор карантин чекловлари кучга кирди

2804

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосланиб, вилоятимиздаги тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб вилоят ҳудудида кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат бериш;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш;

📌 супермаркет ва бошқа йирик дўконларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар” ва антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини таъминлаш;

📌 барча бозорлар – деҳқон ва буюм бозорлари, пиширилган таомлар билан савдо қилувчи бозорлар, кунлик бозорлар, қурилиш моллари билан савдо қилувчи бозорлар, автомобил ва улгуржи бозорлар ҳафтанинг бир кунини санитар-тозалаш учун ёпишни шахсан назоратга олиш;

📌 кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонларида (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар) тиббий ниқобда бўлиш ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этиш;

📌 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар ва ушбу инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Қарши шаҳридаги “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ балансидаги “Геолог” спорт мажмуасида ташкил этилган “COVID-19” тақсимлаш маркази фаолиятини қайта тикланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here