Қаршида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжал қилди. Навбатдаги тарқалган видеога изоҳ берилди

1504

Куни кеча тармоқларда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида тортишув акс этган яна бир видеолавҳа тарқалди.  Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари А.Раджабов, Ж.Тангриев ва Ж.Раҳматуллаевлар «Autucon» қурилмаси билан Қарши шаҳрида хизмат олиб бораётган вақтда, белгиланган жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчи бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль тўхтатилган.

Ҳайдовчига тўланмаган қарздорлиги мавжудлиги тушунтирилиб, автомобиль жарима майдончасига олиб борилиши айтилганда, ҳайдовчи К.Т. автомобилини махсус эвакуаторга ортилишига қарши эканлигини билдириб, ҳолатни видео тасвирга олган.

Ўз муддатида тўланмаган қарздорлик мавжудлиги сабаб ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси тартибида жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи К.Т. муддати ўтган жаримани тўлаб келгандан сўнг, транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қамашида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал чиққани, ҳайдовчи мазкур ҳолатдан норози бўлиб, туман прокуратурасига шикоят қилгани хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here