Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Эшак “истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар” қаторига қўшилди

Эшак “истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар” қаторига қўшилди

17 сен 2024
1 050
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар томонидан бир нечта, жумладан, “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олди олиш ҳамда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳайвонлар ҳисобини юритиш, ҳайвонларнинг насли билан боғлиқ ва уларнинг соғлиги тўғрисидаги ягона электрон тизим яратилиши белгиланмоқда. Ҳайвонларни идентификация қилувчи, рўйхатга олувчи ва кузатувчи мутахассисларининг, идентификация рақамини сақловчи атрибут ишлаб чиқарувчи ва ҳайвон эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб бериляпти.

Қонун ташаббускорларига кўра, ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг энг асосий афзаллик томонларидан бири, бу тизим орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шу сабабдан истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ҳамда касаллик кириб келишининг олдини олиш, эпизотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушуклар идентификация қилиниши таклиф этилмоқда.

“Бугунги кунда республикада йирик шохли моллар 14 млн ва майда шохли моллар 14 млн бошни ташкил қилади. Бунинг 90 фоизи аҳоли қарамоғида парвариш қилинмоқда.

Ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари тўлиқ қамраб олинмагани уларни ўта хавфли юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш тадбирларини тўлиқ ўтказиш ва эпизотик барқарорликни кафолатли сақлаб туриш имкониятини чегаралаб қўймоқда.

Аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифати кафолатланган чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги кунда бутун дунёда глобал масала бўлиб қолмоқда. Жаҳон савдо ташкилотининг талабига кўра, чорвачилик, озиқ-овқат ва гўшт-сут маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, уларни экспорт қилиш ва халқаро савдода иштирок этиш учун чорва ҳайвонлари идентификация қилинган бўлиши белгилаб қўйилган" дейди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: