Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Яккабоғда аёл ўзини ов милтиғи билан отиб қўйди

Яккабоғда аёл ўзини ов милтиғи билан отиб қўйди

28 сен 2024
70
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, фуқаро Қ.Н. 2013 йилда ўзига бириктирилган отиш учун яроқли бўлган “Тоз-16” русумли ов қуроли ва унинг ўқларини сақлашда бепарволик қилган.

Маълум бўлишича, 2024 йил 22 сентябрь куни ов қуролини “Ҳусен” қишлоғида жойлашган молхона биноси ёнидаги омборхонада жойлашган сейфга тиқиб қўйишни унутиб, очиқда қолдирган. Ўша куни соат 14:30 ларда унинг 30 ёшли келини М.Ж. молхонани тозалаш учун кирган ва эҳтиётсизлик қилиб қуролни сейфга жойламоқчи бўлган. Шунда милтиқ отилиб кетган ва ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолатда қурол сақлашда эҳтиётсизлик қилган Қ.Н.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлгани учун 24 сентябрь куни унга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 249-моддаси (қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қўзғатилган жиноят иши Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: