Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ҚарДУда пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабар тарқалди

ҚарДУда пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабар тарқалди

23 июн 2024
15 270
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда  Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: