Нишонда ўтказилган тўйда куёвнинг жўраси пичоқланди
Куни кеча Нишон туманидаги "Каптарли" МФЙда ўтказилган никоҳ тўйида жанжал юзага келди.
Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, жиянининг никоҳ тўйига келган Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи Х.Э. ярим тунда торт кесиш тадбирида шу маҳаллада яшовчи кўёвнинг жўраси Х.Ж. билан жанжаллашиб қолади.
Жаҳл келса, ақл кетади деганларидек, Х.Э. спиртли ичимлик таъсирида ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, Х.Ж.нинг чап кўкрак қисмига санчиб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Нишон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишон туманида «Некcия» ва «Ласетти» тўқнашди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.