Бош саҳифа » АВТО » Нишон туманида «Некcия» ва «Ласетти» тўқнашди

Нишон туманида «Некcия» ва «Ласетти» тўқнашди

08 апр 2022
2 613
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Кеча телеграм каналимиз орқали "Қарши- Таллимаржон" автомобиль йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлгани,  авария оқибатда  тан жароҳати олган фуқаролар борлиги ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди. 

Маълум бўлишича, 7 апрель куни Нишон туманида яшовчи C.М. ўзининг бошқарувида бўлган «Нексия» русумли автомашинаси билан «Қарши-Нишон-Талимаржон» 4Р89 йўлида ҳаракатланиб келган.

Йўлнинг 36 кмдан Нишон тумани А.Қодирий маҳалласи томонга қарама қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган Қарши туманида яшовчи Р.Ф. бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашинасига урилиб, ЙТҲ содир қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: