Равшан Ирматов Қашқадарё ёшлари  билан футбол ўйнади

165

Қашқадарёда Равшан Ирматов иштирокида катта спорт байрамига старт берилди.

Қарши шаҳридаги «Геолог» спорт соғломлаштириш мажмуасида «темир дафтар»га киритилган ёшлар ва меҳнат муҳожирлари (мигрант) ўртасида «Келажак ёшлари» футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳам ёшлар билан биргаликда майдонда тўп тепди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган футбол шоу мусобақасида иштирок этган жамоа ёшлари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here