Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

716

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида мактабдан қайтаётган 6 ёшли болани машина уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят ИИБга кўра, Nexia бошқарувида ҳақиқатан ҳам Чироқчи туман ИИО ходими бўлган. Суриштирув давомида ҳайдовчи вилоят Наркология диспансеридан тиббий кўрикдан ўтказилган ва “ҳушёр” эканлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказиляпти. Бола айни вақтда туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Қашқадарё прокуратурасининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ж.Хга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Мавзуга доир: Чироқчида 6 ёшли болани машина уриб юборди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here