Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қаршида 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

21 ноя 2022
3 223
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "Nasafnews" манбаси хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ҳаммомда ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун Маҳаллот маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг "Nasafnews" мухбири сўровига жавобан маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар кўринмас қотил ҳисобланган ис газидан эҳтиёт бўлинг.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: