Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Кўкдалада мактаб директори ўз ўқитувчисидан пора олаётган вақтда қўлга олинди

Кўкдалада мактаб директори ўз ўқитувчисидан пора олаётган вақтда қўлга олинди

19 окт 2022
2 249
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Прокуратура, департамент ва ИИБ томонидан жорий йилнинг 18 октабрь куни Кўкдала туманида жойлашган 13-мактабда тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, мактаб директори У.Н. ингилиз тили фани ўқитувчиси Д.га инглиз тили фанидан 21 соат дарс бериб келаётганлиги айтиб  ушбу дарс соатларини бошқа ўқитувчиларга олиб бермаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан дастлаб 100 АҚШ долларини муқаддам олиб, қолган 200 АҚШ долларини бошқа бир ўқитувчи орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: