Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда яна ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Қашқадарёда яна ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

23 авг 2022
1 915
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, “K-K.” МЧЖ раҳбари У.М. ва бошқалар “F.B.” МЧЖга қарашли 3 гектар ер майдонини танишлари орқали ҳокимият захирасига қайтариб, кейинчалик 10 нафар фуқарога 30 сотихдан деҳқон хўжалиги учун олиб бериш эвазига фуқаро Ж.А.дан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: