Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Қашқадарёда техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

12 окт 2022
1 574
МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро М.Ш. бошқа бир фуқаро Э.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Шаҳрисабз Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: