Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Олий таълим вазирлиги топшириғи билан талабалар уч гуруҳга бўлиниши мумкин

Олий таълим вазирлиги топшириғи билан талабалар уч гуруҳга бўлиниши мумкин

19 фев 2023
1 888
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ / ТАНЛОВ

Жорий йилнинг 14 феврал куни юртимиздаги барча ОТМ ректорлари ва филиал директорларига олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов томонидан «шошилинч» ёрлиғи билан топшириқ юборилган. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар берган.

Унга кўра, ОТМ раҳбариятига барча талабаларни шартли 3 гуруҳга бўлиш: жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги ва тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар рўйхатини шакллантириш ва уларга вазирлик, ОТМ раҳбар-ходимларини бириктириш, ота-оналар билан суҳбатлар ташкил этиб бориш топшириғи берилган. Шунингдек, талаба ижтимоий тармоқлардаги фикр ва мақолаларга тизим шаънини ҳимоя қилувчи изоҳлар ёздириш топшириғи ҳам бор.

Вазир томонидан ўтказилган мажлисда топшириқ ижроси бўйича сифатли маълумотларни 3 кунда тегишли манзилга биринчи раҳбар имзоси билан тасдиқлаган ҳолда юбориш сўралган. Талаба қайси мезонлар асосида жиноятчиликка мойил деб топилиши ҳақида эса хатда ҳеч қандай изоҳ йўқ.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: