Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Сифатсиз таълим берган нодавлат ОТМлар тугатилиши мумкин

Сифатсиз таълим берган нодавлат ОТМлар тугатилиши мумкин

13 фев 2023
1 805
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ОТМга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари янада жадаллаштириш, маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича олий таълим муассасалари ректор ва масъул проректорлари билан кенгайтирилган онлайн форматда йиғилиш ўтказган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш давомида вазир олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, айниқса ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган нодавлат олий таълим муассасаси сифатсиз таълим бераётган муассаса деб, топилиши ва келажакда уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантириб ўтган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: