Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ўзбекистонда вазирликлар қисқартирилиб, қайта ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда вазирликлар қисқартирилиб, қайта ташкил этилмоқда

24 дек 2022
3 048
МАҲАЛЛИЙ
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

Вазирликлар:

➖ Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖ Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

➖ Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

➖ Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қўмиталар:

➖ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

➖Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

➖ Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

 Агентликлар:

➖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: