Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023-йилнинг 15-март этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2023-йил 20-январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди
Университетда 9 та янги таълим йўналишлари очилди.